Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Трамп сиёсатидан жабр кўрган мигрантларга 1 миллиард доллар тўланиши мумкин
Фото: Carlos Barria/Reuters
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти АҚШ чегарасини кесиб ўтиш вақтида ўз оила аъзоларидан айрилган мигрантларга товон пули таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) нашри хабар берди. Қочқинлар оилаларини бўлиш сиёсати Дональд Трамп президентлиги вақтида амал қилган.
WSJ маълумотларига кўра, ҳар бир мигрантга 450 минг долларгача компенсация таклиф этилади. Умумий сумма 1 млрд доллардан ошиши мумкин. Оқ уй маъмурияти бу қарорга мигрантлар шикоятларидан кейин келган. Улар АҚШ ҳукумати сиёсати сабабли руҳий жароҳат олганларидан шикоят қилишган. Айни вақтда судга 940 га яқин мигрантлар оилалари мурожаат қилган.
Иммиграция сиёсати Дональд Трампнинг 2016 йилдаги сайловолди кампаниясининг асосий мавзуларидан бири бўлган. У бу борада киритган сиёсатдан кўплаб америкаликлар норозилигидан кейин 2018 йил баҳорида воз кечишга тўғри келган. Бироқ Трамп янги президентлик муддатида ушбу сиёсатни қайтармоқчи бўлган. Шунингдек, унинг президентлиги вақтида грин-карталарни бериш қоидалари ҳам қатъийлаштирилганди.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
08:23 / 04.05.2026