Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмада Аун Сан Су Чжининг ёрдамчиси 20 йилга қамалди
Вин Тхейн 4 февралда ҳибсга олинганди. У Аун Сан Су Чжи раҳбарлик қилган "Демократия миллий лигаси" ҳукмрон партияси аъзоси бўлган.
Мянма суди собиқ давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжининг ёрдамчиси Вин Тхейнни давлатга хиёнати учун 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
"Вин Тхейн махсус суд томонидан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди", - дея Вин Тхейннинг адвокати сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.
Вин Тхейн 4 февралда ҳибсга олинганди. У Аун Сан Су Чжи раҳбарлик қилган "Демократия миллий лигаси" ҳукмрон партияси аъзоси бўлган.
Мянмада ҳарбийлар 1 февралда мамлакат раҳбариятини 2020 йил ноябрда ўтган сайловлардаги фирибгарликларда айблаб, ҳокимиятни эгаллаб олганди. Мамлакат президенти Вин Мьин ва давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ўз лавозимларидан четлатилганди.
Аун Сан Су Чжи исёнга даъват қилиш, импорт-экспорт тўғрисидаги, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қонунларни бузиш ва коррупцияда айбланган.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
10:26 / 04.04.2026
Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари президент этиб сайланди
09:07 / 31.03.2026