Жаҳон | 19:52 / 31.10.2021
5084
1 дақиқада ўқилади

Эронлик мансабдор шахс мамлакатдаги ёнилғи инқирозида АҚШ ва Исроилни айблади 

Эроннинг фуқаро мудофааси ташкилоти раҳбари, мамлакатнинг киберхавфсизлик соҳасига масъул Ғуломризо Жалилий жорий ҳафтада Эронда юз берган ёнилғи инқирозида АҚШ ва Исроилни айблади. Инқироз ёнилғи таъминоти тизимига киберҳужум оқибатида юз берган.

Фото: alamy.com

Шу билан бирга, у тергов ҳали якунланмаганини қўшимча қилган.

“Биз суд экспертизаси томондан ҳали буни аниқ айта олмаймиз. Бироқ таҳлилларнинг кўрсатишича, бу ҳужум сионистик режим, америкаликлар ва уларнинг жосуслари томондан амалга оширилган”, деб айтган Жалилий давлат телевидениесига берган интервьюда.

Киберҳужум оқибатда Эроннинг турли қисмларидаги АЁҚШларда муаммолар вужудга келган. Таъкидланишича, ҳужумдан мақсад ёнилғи бўйича субсидиялар берувчи ҳукумат тармоқларини издан чиқариш бўлган. 

Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳужум мамлакатда тартибсизликлар уюштиришга қаратилганини айтган.

Ушбу киберҳужум Эронда 2019 йил ноябрда юз берган норозилик намойишларининг 2 йиллиги арафасида содир этилган. Ўшанда ёнилғи нархининг ошиши норозиликларга ва полиция билан тўқнашувларга олиб келган. ОАВнинг маълум қилишича, ўша намойишларни бостириш вақтида юзлаб одамлар ўлдирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда