Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода электричкада содир этилган ҳужумда 15 киши жароҳат олди
Токиода электричкадаги ҳужум оқибатида 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди. Полиция ушбу жиноят билан боғлиқ ҳолда 20 ёшли йигитни қўлга олган. У пичоқ билан қуролланган бўлган, бироқ қўлга олиниши вақтида полицияга қаршилик кўрсатмаган.
Дастлабки тахминларга кўра, жиноятчи вагонда туз кислотасини сепиб, уни ёқиб юборган.
Воқеа Кэйо темир йўл линиясида юз берган.
Ҳужум Япония парламентига сайловларда овоз бериш якунлангандан кейин юз берган.
Интернетда воқеа жойидан суратлар пайдо бўлган. Уларда вагон эшиклари ёпиқ қолаётгани, одамлар эса вагоннинг ойнаси орқали ташқарига чиқаётганини кўриш мумкин.
Ҳужум сабаблари ҳозирча номаълум. Тахминларга кўра, у теракт бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026