Сўх аэропортига дастлабки синов парвози амалга оширилди
Сўх туманининг «Навобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган янги аэропорт дастлабки синов парвозини қабул қилди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бугун, 1 ноябр куни Фарғона халқаро аэропортидан «Humo Air» авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида синов парвози амалга оширилган.
Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган учоқ соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнган. Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли якунланган.


Самолёт Сўхдан қайта парвоз қилган ва соат 14:07да Фарғона халқаро аэропортига етиб келди.


Сўхда барпо этилган янги аэропорт майдони етти гектар бўлиб, учиш-қўниш йўлагининг узунлиги етти юз метрни ташкил этади. Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилиб, учиш-қўниш йўлаги, кутиш зали, овқатланиш шохобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ўзида қамраб оладиган мажмуа ташкил этилди.
Аввалроқ барпо этилаётган янги аэропортда қурилиш ишлари якунлангани, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманига ташрифи доирасида туманда қурилиш ишлари якунланаётган янги аэропорт билан танишгани хабар қилинган эди.
Аэропорт қурилиши президентнинг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган эди. Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарлар Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

13:26 / 18.04.2025