Жаҳон | 16:26 / 02.11.2021
3557
1 дақиқада ўқилади

АҚШда стратегик ядровий кучларнинг ҳарбий машғулотлари бошланди

Машғулотларда бомбардимончи самолётлар, ракета қўшинлари ва баллистик ракета ўрнатилган атом сувости кемалари қатнашади. 

Фото: Reuters

АҚШда стратегик ядровий кучлар шайлигини текшириш мақсадида ўтказиладиган Global Thunder машғулотлари бошланди.

Хабар қилинишича, машғулотларда бомбардимончи самолётлар, ракета қўшинлари ва баллистик ракета ўрнатилган атом сувости кемалари қатнашади.

Машғулотлар доирасида бошқа қўмондонлик ва хизматлар билан мувофиқлашган ҳолда глобал операциялар ўтказилади.

Таъкидланишича, АҚШ стратегик қўмондонлиги стратегик тутиб туриш, ядровий операциялар, глобал зарба бериш, ракетага қарши мудофаани ўз ичига олган глобал вазифаларни бажаради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид