13:08 / 02.11.2021
1216

Ховос туманида пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида пенсия ва нафақа олувчилар сони 10 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Бу ҳақда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ховос тумани бўлими Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: KUN.UZ

Ховос туманида пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 31 октябрь ҳолатига кўра 10 минг 419 нафарни ташкил этди. Шундан:

  • 7 минг 252 нафари (69,6 фоизи)ни ёшга доир пенсия (43,73 фоизи аёллар);
  • 2 минг 386 нафари (22,9 фоизи)ни ногиронлик пенсияси (11,84 фоизи аёллар);
  • 781 нафари (7,5 фоизи)ни боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оилалар;
  • 2021 йилнинг январ–октябрь ойларида Ховос туманида 927 нафар фуқарога пенсия ва нафақа тайинланган.

Шундан 564 нафарига ёшга доир пенсия, 98 нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 63 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва 202 нафарига нафақа тайинланган.

Top