Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мансабдор ходими 10 млн сўмлик тилла тақинчоқ эвазига заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорга жарима қўлламасликни ваъда қилган. Тадбиркорга ҳисобланган жарима эса сунъий шакллантирилган бўлган.
Сирдарёда солиқ органи мансабдор ходими пора олишда гумонланиб, тезкор тадбирда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси шуъба бошлиғи заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ гўёки 1 млрд сўмдан юқори савдо айланмасини яшириб, мажбурий тўловдан бўйин товлагани важи билан унга нисбатан сунъий шакллантирилган 145 млн сўм жаримани қўлламасликни, шунингдек, келгуси фаолиятида раҳнамолик қилишни айтган. У бу “хизмати” эвазига МЧЖ раҳбаридан 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олган вақтида тезкор тадбирда ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар бериш сўралган.
Аввалроқ Фарғонада солиқчи 20 минг доллар билан ушланганди.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:01 / 02.06.2026