Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франшизинг шартномалари бўйича давлат хизмати кўрсатиш муддати қисқартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа президентнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда франшизинг шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳа билан франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш, франшизинг тўғрисидаги шартномаларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилиш Давлат хизматлари марказлари томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.
Бунда, хизмат кўрсатиш муддати 3 иш кунидан 2 иш кунига қисқартирилиб, қоғоз кўринишида журналлар юритиш қоидаси ва шу билан боғлиқ рўйхатдан ўтказувчи органлар ўртасидаги ортиқча ҳужжат алмашинуви бўйича тартиботлар бекор қилинмоқда.
Лойиҳа қабул қилиниши оқибатида франшизинг шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш электрон кўринишга ўтказилган ҳолда сезиларли соддалаштирилади. Электрон тизимда хизмат кўрсатиш оқибатида республика бўйича рўйхатдан ўтказилган барча франшизинг шартномалари онлайн базаси шаклланади ва республика ҳудуди бўйлаб фаолият юритаётган ҳар қандай савдо (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш) объектларининг франшизинг шартномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўйича реал вақт режимида текшириш имкони пайдо бўлади.
Рўйхатдан ўтказиш жараёнининг оммалаштирилиши қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилишига ва ҳуқуқий ҳимоя механизми кучайиши оқибатида чет эл инвестицияларини жалб қилиш даражаси ортишига хизмат қилади, дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
23:23 / 29.11.2025