Ўзбекистон | 14:32 / 03.11.2021
13509
2 дақиқада ўқилади

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни инсон аралашувисиз, мураккаб ва қиммат бўлиши керак» - Никита Макаренко

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш учун инсон аралашувисиз, мураккаб ва қиммат бўлиши керак. Бу ҳақда журналист ва блогер Никита Макаренко таклиф билдирди.

Унинг фикрича, малакали, илмий асосланган йўл инфратузилмаси, инспекторларни тайёрлаш, имтиҳондан ўтказиш ва ишлаши соҳасида коррупциянинг йўқлигига, аҳоли пунктларида автомобиллар сонини қисқартиришга эътибор қаратиш лозим. 

Никита Макаренко / Фото: шахсий архив

«Ҳозир ҳайдовчилик гувоҳномалари исталган шахсга бериб юборилмоқда. Бу ерда ҳам ислоҳотлар зарур.

Инсон омилини бутунлай йўқ қилиш керак. Ҳамма нарса биометрик бўлиши керак. Бармоқ изи ва юз авторизацияси, залнинг онлайн трансляцияси, роботлаштирилган амалий имтиҳон. Имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш билан турли ташкилотлар шуғулланиши керак. Улар бир-бирини назорат қилишдан манфаатдор бўлиши лозим.

Имтиҳон ниҳоятда қийин ва қиммат бўлиши керак. Нега? Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлган фуқаролар қайта имтиҳон топшириши шарт. Улар гувоҳномани шунчаки қайтариб олиши тўғри эмас. Жиддий қоидабузарликлар содир этиш жуда зарарли бўлиши керак. 

Албатта, ҳозир сиз умуман кўриниш бермаган шахсларга ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини топшираётган автомактаблар ҳақида ўйлаяпсиз. Аммо, қийин ва ўтиш ўта мураккаб бўлган имтиҳон жорий этилса, бутун соҳа унга мослашади», деди Никита Макаренко.

У Microsoft компаниясининг Ҳиндистонда амалга оширилган автоматлаштирилган амалиёт имтиҳонини мисол сифатида келтирган. 

Аввалроқ, “Kurbanoff.net” телеграм канали муаллифи Шуҳрат Қурбонов йўлларда юз бераётган ўлим ҳолатлари масаласи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш муаммосининг бевосита натижаси эканини маълум қилганди.

Мавзуга оид