Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
Фарғонада 1300 АҚШ доллари эвазига ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Шунингдек, Навоий ва Самарқандда ҳам шундай жиноят билан уч киши қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, “A.в.” МЧЖ автомактаби раҳбари З.М. фуқаро Ш.Ж.нинг ишончига кириб, гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида Ш.Ж. ва унинг турмуш ўртоғига ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро М.М. фуқаро А.Қ.га 1300 АҚШ доллари эвазига ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Самарқанд туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаролар У.Т. ва Ш.А. фуқаро М.А.га танишлари ёрдамида 1000 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Боку – Москва низоси тил масаласига етиб келди
Жаҳон | 09:05 / 04.09.2025
Хитойнинг ядро триадаси, Ғарб учун сигнал ҳамда Путин ва Кимнинг қўллови – Пекиндаги парад қандай ўтди?
Жаҳон | 19:40 / 03.09.2025
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой делегацияси 7 йилда биринчи марта Европарламентга ташриф буюради
Жаҳон | 08:35
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмасини 10 млрд долларга етказмоқчи
Иқтисодиёт | 08:27
-
Bloomberg: ЕИ Россиянинг Украинага янги ҳужумидан хавотирда
Жаҳон | 08:12
-
Россиядаги оромгоҳларга ўзбекистонлик болалар жалб қилинади
Ўзбекистон | 07:48
Мавзуга оид

10:20 / 26.08.2025
Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади

11:15 / 19.04.2025
Хорижий фуқароларга тўлов эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади

11:12 / 15.01.2025
Германия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда — DW

12:02 / 22.11.2024