Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномаси ноқонуний йўллар билан олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Ж.Н. фуқаро М.И.га 1 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, олдиндан 750 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими ва вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.О. фуқаро С.У. ва унинг таниши Ж.Т. ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқимаган бўлса-да, мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида ишловчи ўзининг танишлари ёрдамида 6 ой ўқиганлиги ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштириб бериши эвазига 7,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, A.I.T. МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси Б.Ж. фуқаро И.И.га B тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 17.04.2026
Қозоғистон энди қозоқ тилини яхши билмайдиганларга доимий яшаш гувоҳномасини бермайди
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
10:20 / 26.08.2025
Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади
11:15 / 19.04.2025