Ўзбекистон | 15:19 / 03.11.2021
4117
1 дақиқада ўқилади

Халқ таълими соҳасида педагоглар билимини аниқлаш мақсадида 5та тест маркази ташкил этилади

Халқ таълими соҳасида шаффоф тест синовларини ўтказиш бўйича лойиҳа ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Видеодан кадр

Қайд этилишича, халқ таълими муассасаларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог ходимларнинг фан йўналишлари ҳамда тегишли мутахассисликлари бўйича билим даражаси ва малака тоифасини аниқлаш мақсадида замонавий тест марказларини ташкил этиш тизими жорий қилинмоқда. 

Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўқитувчилар уюшмаси ҳузуридаги Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази ўртасида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида илк босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида жами 5 та замонавий тест марказлари ишга туширилади.

Тестлар сунъий интеллект ёрдамида юздан таниш технологиялари билан жиҳозланган ва онлайн мониторинг олиб бориладиган тест марказларда амалга оширилади. 

Вазирлик маълумотида айтилишича, ушбу лойиҳа ёрдамида педагоглар билимини баҳолаш жараёнида инсон омили максимал камайтирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид