23:10 / 05.11.2021
13650

ОФК кубоги. «Насаф» финалда «Ал Муҳаррақ»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Фото: Насаф ФК

Клублар ўртасида нуфузи бўйича Осиёнинг иккинчи даражали турнири ОФК кубоги финали доирасида «Насаф» сафарда «Ал Муҳаррақ» жамоасига қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Ал Марди узоқ масофадан «Насаф» дарвозаси «тўққизлиги»ни нишонга олди – 1:0.

Фото: Насаф ФК

Бўлим якунига қадар Рўзиқул Бердиев шогирдлари вазиятни ўнглаш ҳаракатида тўп суришди, аммо бўлим мезбонларнинг кичик устунлиги билан якунига етди.

Иккинчи бўлимда ҳам «Насаф»нинг ҳар бир хатосини баҳрайнликлар гол билан жазолашди. 74-дақиқада Ҳусайн Сабба, 79-дақиқада эса бразилиялик Флавио гол уриб, амалда ўйин тақдирини ҳал этди. Натижада, «Ал Муҳаррақ» йирик ҳисобли ғалаба билан ўз тарихида иккинчи марта ОФК кубоги соҳибига айланди. Қарши жамоаси эса турнир финалчиси сифатида 750 минг АҚШ доллари пул мукофотига эга бўлди.

Фото: Насаф ФК

ОФК кубоги-2021, Финал
«Ал Муҳаррақ» (Баҳрайн) - «Насаф» - 3:0

Ҳакам: Ко Ҳёнг Жин (Жанубий Корея)
Голлар: Маҳмуд Ал Марди 2, Ҳусайн Сабба 74, Флавио 79.
«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 8.Дилшод Саитов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 92. Умар Эшмуродов, 88. Марко Станоевич, 10. Баҳром Абдураҳимов, 22.Акмал Мозговой (50. Шохмалик Комилов, 79), 77. Ойбек Бозоров, 20.Суҳроб Нуруллоев (99.Андрия Калудерович, 74) 19. Ҳусайн Норчаев.
Захирадагилар: 13. Азамат Сойибов, 2. Алибек Давронов, 15. Жўрабек Маннонов, 28. Сардор Садуллаев, 71. Жасур Жумаев, 7. Дониёр Нарзуллаев, 70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 55. Шаҳзод Акрамов.
«Ал Муҳаррақ»: 21.Сайид Аббос, 3.Волид Ҳайём, 5.Амине Бенадди, 7.Маҳмуд Ал Марди, 8.Нур Ал Раважбеҳ, 10.Аблулваҳоб Ал Маълуд (4.Абдулраҳмон Аҳмади, 83), 13.Аҳмад Солеҳ (2.Ҳусайн Сабба, 70), 14.Флавио Чевересан, 27.Муҳаммад Ал Банна, 55.Мозес Жона, 99.Рашид Ал Хути. 
Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев, 30.

Фото: Насаф ФК
Top