Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада таксичини ўлдириб, «Spark»ни олиб қочган 4 нафар шахс ушланди
Фарғонада такси ҳайдовчисини ўлдириб, машинасини олиб қочган 4 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти прокуратураси матбуот котиби Kun.uz мухбирига хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 16 октябрь куни Қўштепа тумани Хумдон маҳалласи ҳудудидаги зовур ёқасидан эркак кишининг жасади топилган. Суриштирув натижасида эркак Марғилон шаҳар, «Алишер Навоий» МФЙда яшаган 34 ёшли С.Й. экани аниқланди.
Тергов жараёнида маълум бўлишича, Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий маҳалласида яшовчи А.А. танишлари – 2001 йилда туғилган М.М. ҳамда А.М. билан жиноий тил бириктириб, автоуловни бўлакларга бўлиб сотишни режа қилган.
15 октябрь куни соат 21:00ларда А.А. ўзига тегишли бўлган «Lacetti» русумли автомашинасида жиноий шерикларини Фарғона шаҳрида жойлашган Ўлкашунослик музейи ёнига ташлаб қўйган.
А.А Қўштепа тумани, Хумдон маҳалласига бориб, режани амалга ошириш мақсадида шерикларини кутиб турган. Бу орада М.М. ва А.М. ҳайдовчи С.Й. бошқарувида бўлган «Spark» автомашинасига ўтириб Хумдон маҳалласига келган.
Ҳайдовчини бўғиб, пичоқ билан турли жойларига тан жароҳати етказган гуруҳ «Spark»ни номаълум жойга олиб қочган.
Мазкур жиноят иши доирасида 4 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисми «г» банди билан айб эълон қилиниб, суд ажрими билан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
16 октябрь куни Қўштепа тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Фарғона вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026