Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Пандемия қачон тугайди ва ундан кейинги ҳаёт қандай бўлади – буни ҳеч ким олдиндан башорат қилолмайди»
Сенат биносида сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Kun.uz мухбири хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев тадбир давомида пандемия ҳақида гапирди.
“Барчамиз кўриб-билиб турибмиз: бугунги кунда инсоният ўз тарихидаги ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Биз илгари кўрмаган, билмаган мислсиз хавф-хатар ва таҳдидларга дуч келмоқдамиз.
Ер юзида миллионлаб одамларни ҳаётдан олиб кетган коронавирус пандемияси ва унинг оқибатида келиб чиққан глобал иқтисодий инқироз ҳануз давом этмоқда. Пандемия қачон тугайди ва ундан кейинги ҳаёт қандай бўлади – буни ҳеч ким олдиндан башорат қилолмайди.
Афсуски, пандемиянинг салбий таъсиридан Ўзбекистон ҳам четда қолаётгани йўқ. Бу хатарли касалликка қарши кураш, шундай оғир шароитда яшаш ва меҳнат қилиш биздан катта куч ва маблағ, юксак ирода ва қатъий интизомни талаб этмоқда.
Ҳар қанча ҳаракат қилишимизга қарамасдан, пандемия туфайли кўплаб юртдошларимиз, жумладан, бир қанча сенатор ва депутатларимиз, раҳбар сафдошларимиздан жудо бўлдик. Бугун уларни барчасининг хотирасини яна бир бор ёд этиб, охиратлари обод бўлсин, деймиз.
Ҳозирги вақтда дунёда турли кучлар ўртасида қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучаймоқда, ресурслар учун шафқатсиз кураш кетмоқда. Минтақамиздаги тинчлик ва хавфсизликка нисбатан янги-янги таҳдидлар пайдо бўлмоқда.
Ўз-ўзидан равшанки, глобаллашув ва кескин рақобат замони, шиддат билан ўзгараётган ҳаёт бизнинг олдимизга кечиктириб бўлмайдиган, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда.
Мана шундай мураккаб ва қалтис вазиятда барчамиз тинч ва осойишта ҳаётимизни асраш, миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун, янада жипслашиб, ҳушёр ва огоҳ бўлиб, дадил ва қатъий ҳаракат қилишимиз зарур.
Шу мақсадда, ҳар бир хонадон ва маҳаллада, бутун юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, жаҳон ҳамжамияти билан дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган стратегик йўлимизни янада изчил давом эттирамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
03:50 / 21.01.2025
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
21:30 / 20.01.2025
Трамп инаугурация учун рекорд даражада кўп маблағ тўплади
10:28 / 18.01.2025