Ўзбекистон | 11:06 / 06.11.2021
3649
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев сайловдаги рақибларига миннатдорлик билдирди ва келгуси ишларида омад тилади

Сенат янги биносида Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бошланди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев тадбир давомида нутқ сўзламоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Сайловда менга билдирилган ишонч – юксак шараф, муқаддас бурч эканини, айни вақтда бу ишонч зиммамга қандай улкан масъулият ва жавобгарлик юклашини ҳам чуқур ҳис этиб турибман. 

Номзодимни илгари сурган ва сайлов кампаниясида қўллаб-қувватлаган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, барча тарафдорларим ҳамда ишончли вакилларимга ташаккур айтаман.

Сайловда фаол иштирок этган: Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Мақсуда Ворисовага; “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – Алишер Қодировга; Ўзбекистон Экологик партиясидан – Нарзулло Обломуродовга; “Адолат” социал-демократик партиясидан – Баҳром Абдуҳалимовга алоҳида миннатдорлик билдираман. Уларнинг келгуси ишларига омадлар тилайман”, деди Шавкат Мирзиёев.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид