Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда фуқарога техникумни тамомлагани ҳақида диплом олиб беришни айтиб 1000 доллар олган директор ўринбосари ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Самарқанд вилояти Ургут туманида фуқарога техникумни тамомлагани ҳақида диплом олиб беришни айтиб 1000 АҚШ доллари олган директор ўринбосари ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Гулобод агробиотехнологиялар техникуми» директори ўринбосари И.Ш. қўлга олинган.
У фуқаро У.ни ўзи ишлаётган техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026