Ўзбекистон | 12:30 / 09.11.2021
3683
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Париж олимпиадаси бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди

Фото: EPA/CHRISTOPHE PETIT TESSON

“2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури ҳамда мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди. 

Мақсадли кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:

Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт тури бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритиш;

Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт тури, шу жумладан бочче, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритиш.

2022/2023 ўқув йилидан олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталари оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид