11:12 / 10.11.2021
3793

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Сирдарёда ИЭС қуриш учун 100 миллион доллар ажратди 

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Саудиянинг ACWA Power энергетика компаниясига Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси (ИЭС) қурилиши учун 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Фото: iStock

Кредит қуввати 1500 МВт бўлган комбинацияланган газ турбинали иссиқлик электр станциясини қуриш учун ажратилган. 

Бу Ўзбекистонда ОИИБ учун юқори самарали газ электр станциялари саноатини ривожлантиришга қаратилган биринчи нодавлат молиялаштириш лойиҳасидир. 

2020 йил 5 март куни энергия ишлаб чиқарувчи ACWA Power компанияси билан Ўзбекистон томони ўртасида янги иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича инвестиция шартномаси ва ушбу ИЭСдан электр энергиясини 25 йил давомида сотиб олишга алоқадор шартнома имзоланган эди. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлиб, шундан 747 миллион доллари Халқаро тараққиёт банки ва хорижий хусусий тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлардир. 

Кредиторлар қаторида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотининг Халқаро тараққиёт фонди, Германия инвестиция корпорацияси, Standard Chartered Bank (Буюк Британия), Natixis (Франция), Societe Generale (Франция), Хитой банки бор. 

Кредит шартномаларининг муддати 18 йил бўлиб, шундан дастлабки 3 йил давомида қурилиш ишлари олиб борилади. 

Top