16:59 / 10.11.2021
7258

Зарафшон шаҳрида “MEYDAN”нинг навбатдаги маиший техника савдо мажмуаси очилди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуаси фаолият бошлади. Эндиликда Учқудуқ ва Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳри аҳолиси маиший техника сотиб олиш учун олис йўл босиб, вилоят марказига келишига ҳожат қолмади.

Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN

Мажмуанинг очилиш маросимида ҳокимлик вакиллари, шаҳар жамоатчилиги, ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN

“Харидорлар савдо марказимизда 4 минг турдан ортиқ бўлган, хусусан, ҳар хил русумдаги газ плита, совиткич, ноутбук ва телефонлар, телевизор каби маиший техникаларни сотиб олишлари мумкин. Ҳудудда яшовчи фуқаролар олдин битта совиткич олиш учун Навоий ёки Тошкент шаҳрига бориб келишарди. Энди улар маиший техникаларни бемалол шу ерда – “MEYDAN” савдо мажмуасида харид қилиш имконига эгалар. Савдо мажмуамиз мултибренд асосида ташкил қилинган. Харидорлар LG, Samsung сингари ўзлари истаган бренддаги маҳсулотларни харид қилишлари мумкин”, — дейди “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуаси директори Баҳодир Каримов.

Фото: MEYDAN

Тантанали очилиш маросимида иштирок этган Зарафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Шоҳмирзаев “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуаси зарафшонликлар учун навбатдаги қулайлик бўлганини таъкидлаб ўтди.

“Мана бугун Зарафшон шаҳрида хизмат кўрсатиш йўналишида яна бир катта лойиҳа иш бошлаяпти. Сўнгги йилларда Зарафшон шаҳрида бу соҳада жуда кўплаб ўзгаришлар бўляпти. 2017 йилда шаҳарда бор-йўғи 3 та бозор ва савдо комплекси бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони қарийб 10 тага етди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 10 дан ошади. Албатта, бу жараёнда тадбиркорларимизнинг ҳиссалари беқиёс. Янгича йўналишда ва янгича таклифлари билан фойдаланишга топширилаётган маиший техникалар савдоси комплекси зарафшонликларга янада қулайлик яратади”, — дейди Анвар Шоҳмирзаев.

Фото: MEYDAN

Зарафшондаги мажмуанинг фаолият бошлаши муносабати билан акция ҳам ўтказилмоқда. 15 кун давом этадиган акция шартларига кўра,100 минг сўмдан ортиқ савдо қилган харидорлар чеки рўйхатдан ўтказилиб, омадли харидорлар аниқланади. Акцияда ғолиб бўлганлар 21 ноябрь куни ўйналадиган кўплаб қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, 3 кун давом этадиган иккинчи акцияда музлаткич сотиб олганларга дазмол, газ плита сотиб олганларга миксер аппарати, кир ювиш машинасини харид қилган мижозларга дазмол тахтаси ҳамда ноутбук олганларга 8 GB ҳажмли флешка совға қилинади.

Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN

“Биз зарафшонликлар бундан жуда хурсандмиз. Савдо мажмуасида 4 минг турдан зиёд маҳсулотлар бор экан, танлаш имкониятимиз жуда ҳам кенг. Рўзғор учун керакли бўлган жиҳозларнинг барчаси бор, нархлари ҳам яхши. Имкониятлари зўр. Савдо мажмуасининг ишига омад тилайман”, — дейди харидор Лобар Амонова.

Фото: MEYDAN

Айтиш мумкинки, “MEYDAN” маиший техника савдо мажмуасининг филиали Навоий вилоятида ҳозирча фақат Зарафшон шаҳрида иш бошлади. Шу вақтга қадар Тошкент, Термиз, Шаҳрисабз ва Бухоро шаҳарларида ҳам “MEYDAN” савдо дўконлари тармоғи фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN
Фото: MEYDAN

“MEYDAN” маиший техника савдо мажмуасининг ҳудудлардаги филиал манзиллари:

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани. Телефон: +99899 550 30 30

Термиз шаҳри, 5-кичик даҳа, 18 А манзилгоҳ. Мўлжал: Сурхон спорт мажмуаси ёни, Яшил бозор йўлида. Телефон: +99893 790 5000

Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 7-А уй. Телефон: +99897 860 1111

Шаҳрисабз шаҳри, Тепарлик маҳалласи, Ипак йўли кўчаси 330. Телефон: +99897 701 28 12

Зарафшон шаҳри, 14-кичик туман. Мўлжал: Голд март савдо мажмуаси Телефон: +998931730990

 

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Telegram: t.me/meydangroup

Telegram: t.me/meydanbukhara

Instagram: @meydan.uz

Facebook: fb.com/Meydan.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top