Наманган шаҳрида “MEYDAN”нинг навбатдаги маиший техника савдо мажмуаси очилди
Наманган шаҳрида “Мейдан”нинг навбатдаги маиший техника савдо мажмуасининг янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Савдо мажмуанинг филиаллари Зарафшон, Тошкент, Термиз, Шаҳрисабз ва Бухоро шаҳарларида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Мажмуанинг очилиши наманганликлар учун янги қулайликлар яратди.
“Халқимизга техникаларни арзон тарзда юқори сифатда етказиб беришимиз учун навбатдаги савдо дўконини Наманган шаҳрида очдик. Савдо дўконимизда 3000 га яқин турдаги маҳсулотларимиз бор. Булар орасида музлаткич, кир ювиш машинаси, газ плитаси шулар жумласидан. Мажмуамизда муддатли тўлов ҳам мавжуд”, — дейди филиал раҳбари Муҳаммаджон Насриддинов
Очилишга ташриф буюрган харидорлар маиший техникалар нархидан миннатдор эканини таъкидлайди. Айниқса, муддатли тўлов асосида сотиб олиш кўпчиликка маъқул келган.
“Бошқа жойларга қараганда анча арзон экан, бўлиб тўлаш жуда ҳам ёқди. Сифати ҳам аъло даражада. 3 млн.лик маҳсулотлар бошқа жойларда 4 млн.-5 млн. Бу ерда бўлиб тўлашда нархлар ўзгармас экан. Ҳаммага тавсия қиламан.” – дейди кир ювиш машинаси сотиб олиш учун ташриф буюрган Зулфия Нурматова.
Мижозларга бренд маҳсулотларнинг ҳамёнбоп нархда сотилиши харидорлар томонидан эътироф этилди.
Наманган шаҳридаги мажмуанинг фаолият бошлаши муносабати билан акция ҳам ўтказилмоқда. 15 кун давом этадиган акция шартларига кўра, 100 минг сўмдан ортиқ савдо қилган харидорлар чеки рўйхатдан ўтказилиб, омадли харидорлар аниқланади. Акцияда ғолиб бўлганлар 21 ноябрь куни ўйналадиган кўплаб қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, 3 кун давом этадиган иккинчи акцияда музлаткич сотиб олганларга дазмол, газ плита сотиб олганларга миксер аппарати, кир ювиш машинасини харид қилган мижозларга дазмол тахтаси ҳамда ноутбук олганларга 8 GB ҳажмли флешка совға қилинади.
“MEYDAN” маиший техника савдо мажмуасининг ҳудудлардаги филиал манзиллари:
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани. Телефон: +99899 550 30 30
Термиз шаҳри, 5-кичик даҳа, 18 А манзилгоҳ. Мўлжал: Сурхон спорт мажмуаси ёни, Яшил бозор йўлида. Телефон: +99893 790 50 00
Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 7-А уй. Телефон: +99897 860 11 11
Шаҳрисабз шаҳри, «Тепарлик» МФЙ, Ипак йўли кўчаси 330. Телефон: +99897 701 28 12
Зарафшон шаҳар, 14 кичик туман.Мўлжал: Голд март савдо мажмуаси Телефон: +99893 173 09 90
Наманган шаҳар, Хўжаев кўчаси. Мўлжал: 31 мактаб ёки Корзинка дўкони Телефон: +99895 300 50 01
Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:
Telegram: t.me/meydangroup
Telegram: t.me/meydanbukhara
Instagram: @meydan.uz
Facebook: fb.com/Meydan.uz
Реклама ҳуқуқи асосида