Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги фоторадарда қайд этилган қоидабузарлик ҳақидаги хабарнома бошқа ҳайдовчига юборилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудида ўрнатилган фоторадарда қайд этилган қоидабузарлик бошқа ҳайдовчига юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ хабар юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 1 ноябрь куни соат 23:00да Чироқчи тумани ҳудудида давлат рақами 01 L 215 QB бўлган Equinox машинаси ҳайдовчиси МЖтКнинг 128-3-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани ҳолати онлайн тарзда ишлайдиган махсус автоматлаштирилган фоторадар орқали аниқланган.
Ушбу ҳолат расмийлаштириш жараёнида автомашинанинг давлат рақам белгиси 01 L 215 QB деб тасдиқланиши лозим бўлса-да, техник хатолик сабабли 01 С 215 QB деб нотўғри тасдиқланган. Текшириш жараёнида хатолик аниқланиб, у жойида бартараф этилган ва ҳуқуқбузарликни содир қилган давлат рақами 01 L 215 QB бўлган Equinox машинаси ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128-3-моддаси 3-қисми билан 2 миллион 430 минг сўмлик жарима белгиланган.
«2021 йил 1 ноябр куни техник хатолик сабабли давлат рақами 01 С 215 QB бўлган Lacetti машинасига нисбатан МЖтКнинг 128-3-моддаси 3-қисми билан расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарор тўлиқ бекор қилинган», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
17:43 / 10.05.2022
Ўзбекистонда 2022 йил биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ҳамда камералар ишга туширилди (рўйхат)
11:18 / 07.03.2022
Республика ҳудудида февраль ойида ишга туширилган фоторадарлар тўғрисида маълумот берилди
11:40 / 09.08.2021
Июл ойида ишга туширилган онлайн ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот берилди
12:07 / 16.06.2020