Ўзбекистон | 07:38 / 12.11.2021
5774
1 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги асосий маҳсулотлар нархи маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 10 ноябр кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи 45 000 - 68 000 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000—80 000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 3000—7000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1200—4000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1000—5500 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7000—15 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000 —17 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—24 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 7500—10 000 сўм.

Нархларни ўрганишда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари инобатга олинган.

Мавзуга оид