Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмада америкалик журналист 11 йилга қамалди
Суд 37 ёшли Дэнни Фенстерни виза режимини бузиш ва тақиқланган ташкилотлар билан мулоқот қилишда айбдор деб топган.
Мянма суди террорчилик фаолияти ва исёнга даъват қилишда айбланган америкалик журналист Дэнни Фенстерни 11 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Frontier Myanmar интернет журнали бош муҳаррири бўлган 37 ёшли Фенстер исёнга даъват қилиш ҳамда иммиграция ва ноқонуний бирлашмалар тўғрисидаги қонунларни бузишда айбдор деб топилган. Агентликнинг ёзишича, у охирги йилларда Мянмада қамоққа ҳукм қилинган биринчи ғарблик журналистдир.
Суд уни виза режимини бузиш ва тақиқланган ташкилотлар билан мулоқот қилишда айбдор деб топган.
Мянмада шу йилнинг февралида ҳукумат тепасига ҳарбийлар келганди. Улар қатор фаоллар ва парламент аъзоларини ҳибсга олган ҳамда ҳукмрон «Демократия миллий лигаси» партиясини 2020 йил ноябрдаги сайловлар натижаларини сохталаштиришда айблаган.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
10:26 / 04.04.2026
Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари президент этиб сайланди
09:07 / 31.03.2026