Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров Ингушетиядан чечен ерларини куч билан қайтариб олиши мумкинлигини айтди
2018 йил сентябрда Чеченистон Ингушетияга Надтеречний районини берган, Ингушетия Чеченистонга Малгобек райони чегарасидаги ҳудудни берган. Бу Ингушетияда норозиликни келтириб чиқарган ва Юнус-Бек Евкуровнинг ўз ўрнини бўшатишига сабаб бўлганди.
Чеченистон президенти Рамзон Қодиров чеченлар ингушлардан “чечен ерлари”ни куч билан қайтариб олиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Baza телеграм канали.
«Биз уларнинг ҳудуди кичиклиги ва қардошлигимиз учун Дудаев берган ҳудудларни уларда қолдиргандик. Агар бутун ҳудудни олиб қўйганимизда, уларда республика қолмасди. Бу бизнинг зараримизга бўлса ҳам уларга яхшилик қилганмиз», — деган Қодиров.
“Агар тинчланмасангиз, Дудаев сизларга ноқонуний равишда берган ҳамма нарсани қайтариб оламан – бу яхши бўлмайди. Бизда ҳаммасини қайтариб олиш учун куч етарли, аммо бирор қадам ташламадик, бирор сўз демадик”, - дея қўшимча қилган Чеченистон президенти.
1993 йилда Ингушетия ва Чеченистоннинг ўша вақтдаги раҳбарлари Руслан Аушев ва Жоҳар Дудаев Сунжен райони Ингушетияга ўтиши тўғрисида келишув имзолаган. Аммо чегара демаркацияси амалга оширилмаган ва 2012 йилда Рамзон Қодиров федерал марказдан Ингушетия билан маъмурий чегара белгиланишини сўраган.
2018 йил сентябрда Ингушетия раҳбари Юнус Бек Евкуров ва Рамзон Қодиров чегара белгиланиши тўғрисидаги келишувга имзо чеккан. Ҳужжатга мувофиқ, Чеченистон Ингушетияга Надтеречний районини берган. Ўз навбатида Ингушетия Чеченистонга Малгобек райони чегарасидаги ҳудудни берган.
Бу Ингушетияда норозиликни келтириб чиқарган ва Юнус Бек Евкуровнинг ўз ўрнини бўшатишига сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
14:47 / 12.01.2026