Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
У дўстини қутқариш учун сувга сакраб, оқиб кетган эди. Уни минглаб одамлар қидирди.
Россиянинг Ингушетия Республикасидаги Сунжа дарёсида чўкиб кетган 8 ёшли Хизир Дербичевнинг жасади қидирув-қутқарув операциясининг саккизинчи куни топилди.
Республика ҳукумати маълумотларига кўра, Хизирнинг жасади 22 июнь куни топилган. Шундан сўнг, ФВВ қидирув-қутқарув ишлари якунланганини эълон қилди.
Фожиа 15 июнь куни содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, Хизир икки дўсти билан Сунжа дарёси бўйида бўлган. Болалардан бири, Адам сирпаниб сувга тушиб кетган ва шох ёки дарахт илдизларига илиниб қолган. Хизир унга ёрдамга шошилган, лекин ўзи оқимга бардош беролмай, оқиб кетди. Учинчи бола катталарни чақирди ва Адам қутқарилди.
Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди. Хизирни кичик қаҳрамон деб атай бошладилар: одамлар у 8 ёшида катталардек ҳаракат қилганини, қўрқмаганини ва дўстини қутқаришга ҳаракат қилганини айтди.
Хизирни минглаб одамлар: қутқарувчилар, кўнгиллилар ва маҳаллий аҳоли, шунингдек, Чеченистон, Доғистон, Шимолий Осетия, Кабарда-Болқор, Қорачой-Черкесиядан келган кўнгиллилар қидирди.
Операция иштирокчилари Сунжа ўзани, қирғоқлари ва унга туташ ҳудудларни кўздан кечирди. Ишлар об-ҳаво шароити туфайли қийинлашди: ёмғирдан кейин сув сатҳи кўтарилиб, оқим кучайган эди.
Қайд қилинишича, боланинг жасади оиласига топширилди. У ўз қишлоғида дафн этилади.
Мавзуга оид
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026
Украина Бошқирдистон ва Кубандаги нефт объектларини нишонга олди
09:10 / 15.07.2026