Жамият | 23:45 / 15.11.2021
1915
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда халқаро йўлда хавфли дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди

Самарқанд туманида халқаро йўлда хавфли дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 15 ноябр куни соат 15:00 ларда М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобил йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида Nexia 2 машинаси ҳайдовчиси бошқа транспорт воситаларига халақит берган ҳолда хавфли дрифтни амалга оширган.

Қайд этилишича, вилоят ИИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчи топилган. Унинг шахсига аниқлик киритилиб, содир этилган қоидабузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Машина жарима майдончасига жойлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

 

Мавзуга оид