Спорт | 21:54 / 16.11.2021
7733
4 дақиқада ўқилади

Украина — ЖЧ-2022дан қолиб кетадими? Саралашнинг сўнгги ўйинлари арафасидаги вазият

Украинлар Боснияни мағлуб этиши ва французлардан умид қилиши керак.

Фото: MATTEO CIAMBELLI/GETTY IMAGE

16 ноябрь — Европада ЖЧ-2022 саралаш цикли якунланадиган кун. Сешанба оқшомида D, Е ва G гуруҳларида сўнгги тур ўйинлари ўтказилади, жумладан Украина миллий жамоаси тақдири ҳал этилади. Қуйида ушбу гуруҳлардаги жамоаларнинг Қатарга йўлланма олиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Украинага Франциянинг ёрдами керак
D гуруҳи фаворити бўлган Франция уч бор очко йўқотди, Украина билан икки марта, Босния ва Герцеговина билан бир марта дуранг ўйналди (барча ўйинларда ҳисоб – 1:1). Аммо якунда Дешам жамоаси муддатидан олдин биринчи ўринни нақд қилди мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Қолган ўйинлар

16 ноябрь, 00:45. Финландия – Франция
16 ноябрь, 22:45. Босния ва Герцеговина – Украина

D гуруҳида иккинчи ўрин учун Финландия ва Украина жамоалари рақобат қилмоқда. Сўнгги ўйинлар натижалари қуйидаги вариантларда рўй бериши мумкин.

Биринчиси. Украина Боснияни енга олмайди/ёки Финландия Францияни мағлуб этади. Бу ҳолда ўтиш ўйинларига финнлар йўл олади.

Иккинчиси. Украина Боснияни енгади, финнлар Францияга ютқазади. Бу ҳолда ўтиш ўйинларида Украина қатнашади.

Учинчиси. Украина Боснияни енгади, финнлар Франция билан дуранг ўйнайди. Жамоаларнинг очколари сони тенг бўлади, бу ҳолатда тўплар нисбати ҳисобга олинади. Биринчи пункт: урилган ва ўтказиб юборилган голлар. Кўрсаткичлар тенг келса — иккинчи пункт: урилган голлар сони. Агар бу борада ҳам тенглик кузатилса, ўзаро учрашувлардаги устунлик эвазига Украина олдинда бўлади.

Чехия ва Уэльс – ўтиш ўйинларига чиқиб бўлган
E гуруҳда барча масала ҳал бўлган: Бельгия муддатидан олдин тўғридан тўғри йўлланмаган эга бўлган, Уэльс ва Чехия ўтиш ўйинларида қатнашиши аниқ. Сўнгги тур натижасидан қатъи назар, бу жамоалардан бири иккинчи ўринни эгаллай олмаса ҳам, Миллатлар лигасида гуруҳда биринчи ўринни олгани эвазига плей-оффда иштирок этади. Олдиндаги ўйинлар фақат қайси жамоа иккинчи ўрин орқали ўтиш ўйинларига ўтишини ҳал қилади.

Қолган ўйинлар

16 ноябрь, 00:45. Уэльс – Бельгия
16 ноябрь, 00:45. Чехия – Эстония

G гуруҳида ким биринчи бўлади: Нидерландия, Туркия ёки Норвегия?
Бу гуруҳда эса ҳали ҳеч нарса аниқ эмас – уч жамоа гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Вариантлар кўп, аммо эҳтимоли энг юқориси – Нидерландия биринчи, Туркия иккинчи ўрин билан чиқиши.

Қолган ўйинлар

16 ноябрь, 00:45. Нидерландия – Норвегия
16 ноябрь, 00:45. Черногория – Туркия
16 ноябрь, 00:45. Гибралтар – Латвия

ФИФА регламентига кўра, икки ёки ундан ортиқ жамоанинг очколари сони тенг келиб қолса, қуйидаги мезонларга амал қилинади:

  • тўплар нисбати;
  • урилган голлар сони;
  • ўзаро учрашувлардаги натижалар: очколар, тўплар нисбати, урилган голлар; агар шунда ҳам икки жамоа ўртасида тенглик кузатилса — сафарда урилган голлар ҳисобга олинади;
  • фэйр-плей рейтинги;
  • қуръа.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид