11:01 / 17.11.2021
9563

Австралиялик оила чўл ўртасида тўрт кун қолиб кетди

Ўз автоуйида қитъанинг турли жойларига саёҳат қилувчи австралиялик оила Однадатта шаҳридан 150 километр масофада жойлашган Симпсон чўлида кучли ёмғирдан кейин лойга ботиб қолди. Уларни тўрт кун ўтибгина қутқаришга муваффақ бўлишди. 

Оила саҳро ўртасида қумга тиқилиб қолди. Ёрдам тўрт кундан кейин келди

Линдси ва Ори Заврос ҳамда уларнинг кичик ёшдаги фарзандлари Зои ва Зейн ҳудудда кузатилган кучли сув тошқинидан кейин барча йўллар ювилиб кетгач, 12 ноябрь куни ёрдам сўрашган. Қутқарувчилар бир неча ҳафтадан кейин қутқаришлари мумкинлигини айтишган.

Ёрдам кутиш вақтида оилага ёрдам бериш учун бирламчи эҳтиёж буюмлари, жумладан, сув ва телефон алоқаси ҳаво орқали юборилди. Сайёҳларнинг фургонида ҳам айрим зарур буюмлар бўлган.

Бироқ 16 ноябрь куни оила тиқилиб қолган жойда ҳаво ҳарорати кескин кўтарила бошлади: синоптиклар 38 даража иссиқ бўлишини прогноз қилишган. Натижада жабрланувчиларга ёрдам бериш учун қутқарув вертолёти юборилди.

Оила тиқилиб қолган жойда қуёш қаттиқ қизита бошлагач, уларга ёрдам учун вертолёт юборилди. Фото: REUTERS

«Оила Кубер-Педи шаҳрига юборилди. Улар тунни ўша ерда ўтказиб, уйга қайтишни ташкиллаштиришлари мумкин», - дея маълум қилди Жанубий Австралия полицияси.

Перт шаҳридан бўлган оила ўтган йилнинг ноябрида ўз автофургонида Австралия бўйлаб саёҳатга чиққан ва Instagram’да ўз саргузаштлари ҳақида ёзиб борган.

«Биз боришни истаган жойлар рўйхатида яна бир тасдиқ белгиси қўйиш учун мамлакат ичкариси, Симпсон чўлига қараб кетяпмиз», дея ёзилган воқеа содир бўлишидан бироз олдин қолдирилган постда.

Сайёҳлар автофургони чўлда қолади. 

Top