Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг 8та университети Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда
Россиянинг яна саккизта олий ўқув юрти Ўзбекистонда ўз филиалини очиш ниятида. Бу ҳақда сешанба куни Россия ректорлар иттифоқи президенти, Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий маълум қилди.
«Айни дамда Россиянинг яна саккизта олий ўқув юрти Ўзбекистонда филиалини очишни режалаштирмоқда», — деди Садовничий 16 ноябрь куни Россия-Ўзбекистон иккинчи таълим форуми очилишида.
Унинг сўзларига кўра, учта филиалнинг очилиши тегишли ҳужжатларни имзолашнинг якуний босқичида ва «яқин келажакда улар ўзбекистонлик талабалар учун ўз эшикларини очади».
Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Россия олий таълим муассасаларининг мамлакатдаги филиаллари сони бўйича дунёда етакчи ҳисобланади – бугунги кунда республикада уларнинг сони 14 тага етган.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026