Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Pfizer компаниясидан коронавирусга қарши 5,2 млрд долларлик ҳаб дори сотиб олади
Қайд этилишича, даволаш курси давомида беморлар икки дона “Паксловид” ва бир дона “Ритонавир” ҳаб дорисини қабул қилади.
АҚШ Pfizer фармацевтика компанияси билан коронавирусга қарши 10 миллион доза синов препарати сотиб олиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар берди Reuters.
Келишувга кўра, АҚШ президенти маъмурияти COVID-19га қарши “Паксловид” (Paxlovid) ҳаб дориси учун 5,29 миллиард доллар маблағ сарфлайди.
“Биз 10 миллион даволаш курсига мўлжалланган коронавирусга қарши Pfizer таблеткаларини сотиб олганимизни эълон қиламан. Вакцинация аввалгидек муҳим қуролимиз бўлиб қолади, аммо бу янги ҳаб дори шифохонага ётишлар ва ўлимларни сезиларли даражада камайтириши мумкин”, — деб ёзди АҚШ президенти Жо Байден Twitter саҳифасида.
Қайд этилишича, даволаш курси давомида беморлар икки дона “Паксловид” ва бир дона “Ритонавир” ҳаб дорини қабул қилади.
Ҳаб дориларни етказиб бериш йил охиригача бошланиши ва 2022 йил охиригача давом этиши кутилмоқда.
Pfizer ҳаб дориси ҳозирча озиқ-овқат ва дори маҳсулотлари санитар назорат бошқармаси (FDA) томонидан маъқулланмаган.
Мавзуга оид
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
23:23 / 14.04.2025
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
00:49 / 08.12.2024