Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳали ўғлимни кўрмадим” – деҳқон йигитнинг фарзанди яшаб қолсин
Сурхондарёнинг Ангор туманида истиқомат қиладиган ёш оила умид билан кутаётган фарзанд туғма юрак пороги билан дунёга келган. Чақалоқ туғилганидан кейин 10 кун ичида операция қилинсагина яшаб кета олади. Фарзандлари туғилганидан бери ҳали унинг дийдорини кўра олмаган ота-она ҳозир операция учун маблағ илинжида сарсон.

“Иккинчи фарзандимга ҳомиладорлигимнинг 6 ойлигида юрагида нуқсон борлигини билдим. Лекин бу пайтда ҳомиладорликни тўхтатишнинг иложи йўқ ва мен буни хоҳламас эдим. Бу касаллик ҳақида маълумотлар билан танишдим, шифокорлардан суриштирдик. Улар бунинг шифоси борлигини, бола туғилган заҳотиёқ 10 кун ичида юрагини операция қилдирсак тузалиб кетишини айтишди. Кўнглимизда умид уйғонди. Лекин афсуски қўлимиз калталиги сабаб операция учун кетадиган маблағни тўплай олмадик.
Болам туғилганига 5 кун бўлди. Аммо ҳали боламни бағримга босмадим. Туғилган пайтидаёқ уни жонлантириш бўлимига олишган. Туғуруқхонада ҳамма аёллар оналик бахтидан масрур бўлиб чақалоқларини бағрига босаётган паллада мен қуруқ қўл билан туғуруқхонадан чиқибоқ операция учун мадад қидириб келдим. Фарзандим яшаб кетиши учун ҳамма нарсага тайёрман”, дейди чақалоқнинг онаси Моҳигул Азимова.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Умархон Сатторов ўз қишлоғида деҳқончилик билан шуғулланади. Дард қаршисида мушкул ҳолатда қолган йигит бировдан ёрдам сўрашга ҳам ийманади. Лекин у бугун шунга мажбур бўлганини айтади:
“Ўғлим бўлишини орзу қилганман. Шундай бахтга етдим деганда болам дард билан туғилди. Ҳали мен ҳам, онаси ҳам уни кўрмадик. Шифокорлар суратга олиб беришди ва шу билан ўзимизга тасалли бердик. Ҳозир операцияга тайёрлашяпти, лекин операция учун маблағ йўқлиги ҳамма умидларимни пучга чиқаряпти. Наҳотки, ота бўлиб кўз олдимда шамдек сўнаётган ўғлимни сақлаб қолишга имкон топа олмасам?
Деҳқончилик билан оила тебратаман. Умримда бирор инсондан муҳтож бўлиб ёрдам кутмагандим. Бугун эса болам тирик қолиши учун шунга мажбур бўлдим”.
Фарзанд ҳаётини ўз ҳаётидан-да устун билувчи болажон халқмиз. Шунинг учун бу оиланинг тақдири ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслигига ишончимиз комил.
Uzcard: 8600 0417 8828 1922 Умархон Сатторов номида
Ҳумо: 9860 1301 5299 0656 Умархон Сатторов номида
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025