Ўзбекистон | 13:02 / 19.11.2021
1418
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда икки нафар аёлни 1 000 доллар эвазига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида икки нафар аёлни 1 000 АҚШ доллари эвазига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Prokuratura Departamenti

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Нишон туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, фуқаро Х.А. икки нафар аёлни танишлари ёрдамида 1 000 доллар эвазига «Ж.Т.» хусусий корхонасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарёда ишга киритиб қўйишини айтиб фуқаролардан пул олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда фуқарони «Enter Engineering»га ишга киритаман деб 3900 АҚШ долларга чув туширишди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид