Спорт | 23:07 / 21.11.2021
7294
1 дақиқада ўқилади

Теннис. Зверев Медведевни мағлуб этиб, ATP финал турнирида ғолиб бўлди

Германиялик теннисчи Александр Зверев ATP финал турнирида ғолиб чиқди. 

Фото: Luca Bruno / AP / dpa

Жаҳоннинг 3-рақамли теннисчиси 1 соат 15 дақиқа давом этган ҳал қилувчи учрашувда россиялик Даниил Медведевни (2-рақам) 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. 

Эътиборлиси, теннисчилар турнирнинг гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келишган ва унда Медведев 3 сет натижасига (6:3, 6:7, 7:6) кўра ғолиб бўлганди.

Бу — Зверев учун АТP турниридаги 2-соврин. У 2018 йили финалда Новак Жоковичдан устун келиб, илк чемпионлигига эришганди.

Мавзуга оид