Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчи туманининг ярмида ташкил этиладиган Кўкдала туманига қайси маҳаллалар кириши маълум қилинди
Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраевнинг туман ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинини янги ташкил этилаётган туманга ўтказиш ҳақидаги қарори имзоланган.
Туман ҳокимининг 18 ноябр куни имзолаган “Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш ҳақида”ги қарорига кўра, Чироқчи туманининг 32 та маҳалласи, жумладан:
“Айритом”, “Бахт”, “Бегламиш”, “Кўкдала”, “Қанотли”, “Наймансарой”, “Олтин бошоқ”, “Олтин дала”, “Пахталисой”, “Сойбўйи”, “Талоқтепа”, “Тошли”, “Умакай”, “Ўтамайли”, “Хардури”, “Хўжаобод”, “Хушали”, “Чорвадор”, “Шўрбозор”, “Шўрқудуқ”, “Эски анҳор”, “Торжилға”, “Гулистон”, “Аннаруз”, “Зум”, “Ғаллакор”, “Қумдарё”, “Сувлиқ”, “Тўқмор”, “Уймовут”, “Чиял” ва “Чувуллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига киритилади.
Маълумот учун, Чироқчи туманини иккига бўлиш ва унинг ҳудудида янги туман ташкил этиш таклифи илк бор Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида берилганди.
Мавзуга оид
11:25 / 04.02.2026
Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
18:35 / 12.11.2025