Ўзбекистон | 07:31 / 22.11.2021
8722
1 дақиқада ўқилади

Талабаларга бир йилда икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшириш имкони берилади

Ўзбекистон олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.

Фото: Getty Images

Унга кўра, якуний давлат аттестация синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ  2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган тақдирда кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга эди. Ушбу ҳолат талаба учун бирмунча қийинчиликлар, хусусан унинг бир йиллик қимматли вақтини мақсадли сарфлай олмаслигига сабаб бўлиб келган.

Эндиликда талабалар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилда икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшириш имконияти яратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид