Ўзбекистон | 23:25 / 23.11.2021
4203
2 дақиқада ўқилади

Гулистон туманида «Истироҳат боғи»нинг қурилиш ишлари бошланди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон туманида қурилиши бошланган «Истироҳат боғи» лойиҳаси ва дастлабки қурилиш ишлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Мазкур боғ туман маркази – Деҳқонобод шаҳарчасининг Ибрат маҳалласи ҳудудида жойлашади. Қарийб 1,10 гектар майдонда ландшафтли боғ, фавворалар, маданий-оммавий тадбирлар учун майдон ва саҳна, 300 ўринли амфитеатр, 10 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, болалар ўйингоҳи, аттракционлар ўрин олиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари 2022 йил март ойига қадар давом этади ва Наврўз айёми арафасида фойдаланишга топширилади.

«Энг муҳим вазифа – одамларнинг дам олиши учун муносиб шарт-шароитлар яратишдан иборат. Бу ҳам маданият. Бу ерда сайр қилиш учун имконият яратиш ва турли аттракционлар ўрнатиш билан чекланмай, сўлим боғни каттаю кичик учун севимли ҳордиқ масканига айлантириш зарур», - деди Ғофуржон Мирзаев.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бундан ташқари, жорий йилда Гулистон туманида 15 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси, 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилди. Йиллар давомида таъмирталаб бўлиб турган «Маданият саройи» тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 11 та кўп қаватли ҳамда 76 та 0,02 га ер майдонли уй-жойлар қурилиши давом этмоқда. 

Мавзуга оид