Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Чангтепа маҳалласи фуқароларидан йўлланган мурожаатга кўра, маҳалладаги Жўн каналидан 5-умумтаълим мактабига ўтувчи кўприкни қайта қуриш ташаббуси Очиқ бюджет порталига киритилган. 2021 йил 13 августдан 2 сентябргача давом этган овоз бериш жараёнида мазкур ташаббус туман миқёсида ғолиб деб топилган.

“Кўприк ҳеч қандай стандартларга тўғри келмайди. Ундан ўтувчилар учун хавф туғдиради. Юзлаб маҳалла болалари кўприкдан ўтиб мактабга бориб-келади. Кўприкни қайта қурдириш учун “Очиқ бюджет” дастурида ташаббус билан чиқдик.
Лекин танловда ғолиб бўлган бизнинг ташаббус ҳали бошлангани йўқ. Бу масалада Янгийўл тумани ҳокимига, Тошкент вилояти ҳокимига ва Молия вазирлигига мурожаат қилганимизга қарамасдан, амалий натижа йўқ”, – дейди маҳаллада яшовчи фуқаро Икром Рихсибоев.


Лойиҳага 100 млн сўм ажратилиши керак бўлган.
Маҳалла аҳлининг вилоят ҳокимига йўллаган мурожаатига жавобан вилоят молия бошқармасининг маълум қилишича, кўприк қуриш учун сўралган 100 млн маблағ ажратилиб, махсус ҳисоб рақамига ўтказилган. 2021 йил 9 декабрда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўприк қуриш учун танлов эълон қилинган. Бироқ белгиланган муддат давомида бирорта ҳам таклиф келиб тушмаган. Қўшимча қилинишича, айни вақтда қайта танловга эълон берилмоқда ва мурожаат ижроси таъминланади.
Икром Рихсибоевнинг қўшимча қилишича, Очиқ бюджет-2021 овоз бериш натижаларига кўра Янгийўл туманида 2-ўринни эгаллаган Мономарказни таъмирлаш ташаббуси учун 900 млн сўм ажратилиб, 2021 йил охирида барча ишлар тамомланиб, бино фойдаланишга топширилган.
Шунга ўхшаш яна бир муаммо Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Зарбдор ҚФЙ аҳолисини қийнамоқда.
Мурожаатда айтилишича, 2021 йил августида Зарбдор қишлоғи фуқаролари қишлоқнинг газ тизимини янгилаш ташаббусини openbudget.uz сайтига жойлаштирган. 308 киши овоз бериб, 2021 йил сентябрида ташаббус ғолиб деб










