Ўзбекистон | 07:32 / 25.11.2021
11876
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасидаги 2та назорат-ўтказиш пункти уч кунга ёпилади

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қизил-Қия-Автодорожний» ва «Ўзбекистон-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктлари автотранспорт воситалари ҳаракати учун уч кунга ёпилади. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат божхона хизмати хабар берди.

Фото: Kun.uz

«1 декабрдан 3 декабргача бўлган даврда «Қизил-Қия-Автодорожний» (Қирғизистон) ва «Ўзбекистон-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу йўл ҳолатини янгилаш ва асфальт ётқизиш туфайли юз беради», дейилади Қирғизистон божхона хизмати маълумотида

Кўрсатилган даврда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилиши «Дўстук-Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали амалга оширилади. 

4 декабрдан «Қизил-Қия-автодорожний» ва «Ўзбекистон-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлай бошлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид