Жамият | 12:55 / 28.11.2021
8020
5 дақиқада ўқилади

“Бу кутилмаган зарба бўлди” - хаста фарзанди шифо топишидан умидвор оналар изтироби

“Биз учун кутилмаганда катта зарба бўлди. Ўғлим шу ёшга қадар умуман касал бўлмаган бола эди. Ўзиям бундан қаттиқ сиқилади, дардини ичига ютади. Бизни қийнаб қўйганидан хижолат бўлади.

Боламга тикан киришини хоҳламайман, қанийди шу дард менда бўлса” дея куюнади онаизор.

Инсонларга берилган умрнинг ҳар лаҳзаси ўзига хос мазмунга эга. Шу мазмуннинг катта қисми фарзандлар билан боғлиқ. Уларнинг борлиги сабаб ҳаёт ёрқин рангларга тўлиши ёхуд хасталаниши туфайли зулматга айланиши бор гап.

 Болам ёруғ дунёга келиб ҳали нима кўрди?

Серҳаракат, қизиқувчан Азизбекни кўрганлар унинг дардмандлигига ишониши қийин. Болакай ота-онасидан ҳам кўпроқ бувисининг меҳридан баҳра олиб ўсяпти. Бувиси Мунаввар ая неварасининг дардини билган куни қай ҳолга тушганини эслайди: “Неварамда шу касаллик борлигини билдирувчи таҳлилларни кўрганимдаёқ адо бўлганман. Болам ёруғ дунёга келиб ҳали нимани кўрди? У яшаши керак!

Невара жуда ширин бўлар экан. Бош неварам бўлгани учунми буни бошқача кўрардим”.

Азизбек Абдуманноновга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0423 4275 2093 қариндоши Шукур Солиев номида

Ҳумо: 9860 0803 8574 0149 онаси Гулмира Маматғаниева номида

“Ўзим тузалганимда болам касалга чалинди”

Шаҳрисабзлик Ҳилола Жумаевада кўкрак саратони аниқланган ва хорижда операция қилиниб, ҳозир саломатлиги яхшиланган. Аммо уларни шифохонада қолишга мажбур қилаётган яна бир сабаб – ўғли Асадбекнинг оққонга дучор бўлгани.

“Ўзимни сира кечира олмайман. Чунки мен касал бўлиб, ҳамма юмушлар боламга қолди, ҳамма оғирлик унга тушди. Бозор-ўчар ҳам, рўзғорга қарашиш ҳам зиммасида бўлди. Шу боламга шунча қийинчилик, ҳамма юкларни ташлаб энди бу касалликни орттириб олди”, – дея ўзини айблайди Ҳилола.

Асадбек Зойитовга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0451 9126 2189 онаси Ҳилола Жумаева номида

Қизимнинг менга ичи ачийди – менинг эса унга

Нигинанинг оққонга чалиниши бутун оиланинг бошига тушган кулфат бўлди. Ота уни даволатиш учун хорижда ишлашга кетган, онаси эса доим бемор қизи билан бирга.

“Кимётерапиялардан кейин аҳволи оғирлашади. Мактабга боришни хоҳлайди, лекин ортиқча ҳаракатланиш мумкин эмаслиги учун бора олмайди.

Айни дастёр бўлиб қўлимдан ишимни оладиган пайти эди. Яна менга ёрдамлашгиси келади. Менга ичи ачийди ҳамма юмушни ўзим қилаётганим учун. Кенжатой қизим шунақа касалга чалиниши етти ухлаб тушимга кирмаганди, бунақа дард борлигиниям билмасдим”, дейди онаси Нигора Исмоилова.

Нигина Жабборовага оид маълумотлар:

Ҳумо: 9860 0303 1660 4237 онаси Нигора Исмоилова номида

Сбербанк: 4276 5500 7879 8918 онаси Нигора Исмоилова номида

Болам ёнимда эканлигига шукр қиламан

Болалик чоғлари касалхонада ўтаётган, тенгдошлари қатори ўйнаб-кулиш ўрнига оғриқлар азобини ҳис қилаётган 10 яшар Эгамберди тезроқ тузалишни истайди. Онасининг айтишича, у жуда шўх ва шунинг учун кўп ҳаракат қилишни хоҳлайди. Она фарзанди омон эканидан таскин топади.

“Кўп марта қон йўқотишлар сабаб жонлантириш бўлимларида даволандик. Бунақа кунларни мен кўрдим, бошқа ҳеч ким кўрмасин дейман. Бир оёғимиз уйда, бир оёғимиз касалхонада бўлиб қолди. Хўжайиним оддий ишчи, топганини боламизни даволатишга ишлатамиз, лекин етмайди.

Касал бўлса ҳам омон бўлса бас. Болам ёнимда эканлигига шукр қиламан”, – дейди она.

Эгамберди Татибековга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0610 7206 1426 онаси Гулзина Жузбаева номида

Виза: 4187 8000 0073 9698 қариндоши Нурипа Хожабаева номида

 “Аяжон, сизларни қийнаб қўйдим...”    

18 ёш инсон ҳаётининг эсдан чиқмайдиган даври ҳисобланади. Аммо Хуршиднинг ҳаётида бу палла хасталикнинг зулматига бурканди. Таҳлилларда бўй етган ўғлининг мудҳиш дардга чалингани аён бўлган ота-она учун ҳам оғир бўляпти.

“Биз учун кутилмаганда катта зарба бўлди. Ўғлим шу ёшга қадар умуман касал бўлмаган бола эди. Ўзиям бундан қаттиқ сиқилади, дардини ичига ютади. Бизни қийнаб қўйганидан хижолат бўлади.

Боламга тикан киришини хоҳламайман, қанийди шу дард менда бўлса”, деб йиғлайди онаси.

Хуршид Маматкаримовга оид маълумотлар:

Ҳумо: 9860 0330 7854 3254 онаси Гулнора Тошматова номида

Ҳумо: 9860 0303 5150 7782 отаси Камолиддин Тошматов номида

Мавзуга оид