Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларни Корея ва Австралия давлатларига юборишни ваъда қилган шахсларга жиноий иш очилди
Фарғона ҳамда Бухоро вилоятларида фуқароларни Корея ва Австралия давлатларига юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан уларнинг пулини қўлга киритган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. фуқаро М.дан уни Корея давлатига ишга жўнатиш учун визаларини тезлаштириб олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Шунингдек, у М.нинг укаси Ж.ни ҳам Корея давлатига ишга жўнатиш ва виза ҳужжатларини тезлаштириб олиб бериш эвазига 5 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда М.А. ва Ш.А. Австралия давлатига бориш учун сайёҳлик визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 6 нафар фуқаронинг 39 000 АҚШ доллари ҳамда 26,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026