Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда қарийб бир ҳафта аввал олинган намуналарда «омикрон» штамми аниқланди
Тестлар 19 ва 23 ноябрда олинган бўлиб, касаллик юқтирганлар Африкада бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум. Коронавируснинг “омикрон” деб номланган штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқлангани хабар қилинганди.
Нидерландияда қарийб бир ҳафта аввал, Жанубий Африкадан касалланган йўловчилар бўлган рейслар келмасдан туриб олинган иккита намунада «омикрон» штамми аниқланди. Бу ҳақда мамлакат жамоат соғлиғини сақлаш миллий институти хабар қилди.
Тестлар 19 ва 23 ноябрда олинган бўлиб, касаллик юқтирганлар Африкада бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.
Қайд этилишича, 26 ноябрда Жанубий Африкадан келган 624 нафар йўловчининг 61 нафарида коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг 14 нафарида вируснинг янги мутацияси қайд этилган.
«Лаборатория тадқиқотлари давомида «омикрон» вариантининг турли штаммлари аниқланди. Бу эса мазкур одамлар бир-биридан алоҳида, бошқа манбадан ва бошқа жойда инфекция юқтирганини билдиради», — дейилади институт хабарида.
Охирги маълумотларга кўра, ЕИ ва Европа иқтисодий ҳудуди давлатларида «омикрон» штамми билан боғлиқ 44та ҳолат қайд этилган.
Шу билан бирга, ҳозирча касалликнинг оғир кечиши ёки ўлим ҳолатлари кузатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг «омикрон» деб номланган B.1.1.529 штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:02 / 10.08.2023
ЖССТ коронавируснинг янги «Эрис» тури ҳақида хабар берди
18:41 / 09.01.2023
Вирусологлар янги турдаги «кракен» коронавирусининг хусусиятларини маълум қилишди
10:25 / 04.12.2022
ССВ: Ўзбекистонда омикроннинг янги варианти доминант версияга айланди
14:05 / 21.10.2022