Жамият | 13:20 / 01.12.2021
10711
2 дақиқада ўқилади

“Бетон девор тагида қолиб кетдим, бир оёғимни кесишди” – матонатли йигит ҳикояси

Тирикчилик дардида Россияда ишлаб юрган чоғларида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажраган қашқадарёлик Нодир Авазов бир умрга ногиронга айланган. Ўша пайтда у 20 ёшда эди. Йигит ҳаётининг қолган қисмини соғ одамлар каби ўтказишни истади.

Узоқ давом этган даволанишлардан сўнг Ўзбекистонга қайтиб протез оёқ билан ўзига мос иш топиб меҳнат қилади.

“20 ёшимда Россияда ишлаб юрган пайтларим бетон девор тагида қолиб кетганман. 6-7 ой шифохоналарда ётдим. Кейин қайтиб келиб, “Пайнет”да ишладим. Нафақам етмаслиги сабаб яна Москвага ишлашга кетдим. У ерда ўтириб ишлайдиган ишларда, тикув цехларида ишладим. Операция жараёнида оёғимга суякларни жипслаштириш учун махсус темирлар қўйилган эди. Шифокорлар шу темирни 3 йилда алмаштириш кераклигини айтишган эди. Лекин имкон бўлмагани учун эътибор беролмадим бунга. Ҳозир шу оёғимдан йиринг оқиб азоб беради...

Шунинг учун ҳозир оёғимни қайта операция қилиб темирларни олиб ташлаш зарур. Операциядан кейин яна янги протез олишим керак.

Кўзи кўрмайдиганлар, қулоғи эшитмайдиганлар, туғма ногиронлар яшаб юришибди. Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ. Албатта ўз йўлимни топиб кетаман. Шунинг учун ҳам иккиланмасдан оёғимни кесишларига рози бўлганман”, дейди у.

Йигитнинг қарамоғида онаси ва турмуш ўртоғи бор. Ёш оила яқинда фарзандли бўлишлари керак. Кенгайган оиланинг бутун масъулияти унинг зиммасида. Оила бошлиғи сифатида ишлаб пул топиши, узоқ ва узлуксиз даволаниши учун унга ёрдам зарур.

Нодир Авазовга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0610 4289 8022 Нодир Авазов номида

Ҳумо: 9860 0803 2437 8878 Нодир Авазов номида

Мавзуга оид