Ўзбекистон | 21:25 / 01.12.2021
9527
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россия ФХХ директорини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди.

Учрашув аввалида Александр Бортников давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. 2021 йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан, терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид