Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Fitch" халқаро рейтинг агентлиги "Trastbank" рейтингини "Барқарор" прогнози билан қайта тасдиқлади
2021 йил 25 ноябрь куни ““Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлиги “Trastbank” хусусий акциядорлик банкига ўзининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (ЕДР) “Барқарор” прогнози билан “Б” даражасида ҳамда Барқарорлик рейтинги (ВР) “б” даражасида эканини қайта тасдиқлади.

Банк рейтинглари бўлимида маълумотлар қуйидагича:
2021 йилнинг 25 ноябрь куни “Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлиги “Trastbank” хусусий акциядорлик банкига ўзининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (ЕДР) “Барқарор” прогнози билан “Б” даражасида ҳамда Барқарорлик рейтингини (ВР) “Б” даражасида қайта тасдиқлади.
Эмитент дефолт рейтингларининг “ЕДР” узоқ муддатли рейтинглари “Trastbank” ХАБнинг кредит лаёқатлилиги билан боғлиқ бўлиб, бу банкнинг юқори фойдалилиги ва юқори даражада капиталлашув, сезиларли даражадаги ликвидли активлар ва уларнинг даромади ҳамда аъло даражадаги рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобга олган “Б” даражаси ВР рейтингида акс эттирилган.
“Trastbank” ХАБ рентабеллиги ижобий рейтинг омили бўлиб, ўзаро алоқадор шахслар томонидан молиялаштирилади. “Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлигининг прогнозларига кўра, банкнинг кичик ва ўрта бизнесни юқори даромадли кредитлашга қаратаётгани, яхши операцион самарадорлик, юқори операцион фойда рейтингнинг янада ошишига хизмат қилмоқда.
“Trastbank” ХАБ капитал етарлилик даражасига юқори халқаро рейтинг баҳоси берилишига юқори даромадлилик кўрсаткичлари ва сезиларли ликвид активлари билан боғлиқ. “Fitch Ratings-Moskva” рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, банкнинг капитал ва ликвидликка бўлган регулятив меъёр кўрсаткичлари, „Trastbank“нинг капиталига бўлган босимни, банкнинг юқори фойдалилиги харажатларини қоплаш имконини беради.
Сайт: trastbank.uz
"Trastbank" ХАБ Ахборот хизмати
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2026
Трастбанк бош соврини “Lixiang Li 7” автомобили бўлган акция совриндорларини аниқлади
12:00 / 08.04.2026
Исломий молия: "Трастбанк" ХАБ – илк қадам қўйганлардан
10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!
19:00 / 26.06.2024