Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WTA теннисчи аёл йўқолиб қолгани сабабли Хитойдаги барча турнирларни бекор қилди
Ноябрь бошларида Шуай Пэн Хитойнинг собиқ бош вазир ўринбосарини жинсий зўравонликда айблаганди.
Фото: Reuters
Аёллар теннис ассоциацияси ўз шафелиги остида Хитойда ўтадиган барча мусобақаларни тўхтатади. Бу қарор жуфтликлар ўртасида Уимблдон собиқ чемпиони Шуай Пэннинг йўқолиб қолиши билан боғлиқ.
WTA раҳбари Стив Саймон ўйинчилар ва ходимлар ҳаётини хавф остига қўёлмаслигини билдирди ва Хитой ҳукуматини мустақил суриштирув ўтказишга чақирди.
“Директорлар кенгашининг тўлиқ қўллаб-қувватлови остида Хитой ва Ҳонгконгдаги барча WTA турнирлари вақтинчалик тўхтатилишини эълон қиламан. Теннисчилардан Шуай Пэнга эркин гапириш имконини беришмаётган жойда мусобақалашишларини сўрай олмайман.
Мени бутун дунё WTA’ни қўллаб-қувватлагани қувонтирди. WTA теннисчи аёлларни ҳимоя қилиш учун бор имкониятларини ишга солади.
Хитой биз илтимос қилган қадамни қўймайдиган бўлса, WTA теннисчилар ва ходимлар ҳаётини хавф остига қўёлмайди ва Хитойда турнирлар ўтказа олмайди”, – дейилади унинг баёнотида.
Ноябрь бошларида Шуай Пэн Хитойнинг собиқ бош вазир ўринбосарини жинсий зўравонликда айблаганди. Шундан сўнг Хитойдаги қидирув тизимларида унинг исми ва “теннис” сўзи блокланди.
Шунингдек, бир ярим ҳафта давомида теннисчи аёлнинг қаердалиги номаълум бўлиб турди. Орадан бироз вақт ўтгач, ОАВда Шуайнинг барча айбловлардан воз кечгани тўғрисидаги мактуби чоп этилди, аммо WTA аёлнинг хавфсизликда эканлигига ишонмади.
Мавзуга оид
11:48 / 15.12.2025
Теннис: Раҳимова ва Тимофеевадан кейин Кудерметова ҳам Ўзбекистонга ўтди
19:00 / 08.12.2025
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
18:18 / 21.10.2025
Россиялик теннисчи Мария Тимофеева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
07:42 / 02.10.2025