Фан-техника | 22:46 / 03.12.2021
64973
1 дақиқада ўқилади

Энг тез ишлайдиган смартфонлар рейтинги эълон қилинди

Қайд этилишича, рейтингда дастлабки ўнталикдан ўрин эгаллаган смартфонлар Qualcomm компанияси процессорларида ишлайди.

Фото: AP

Xiaomi компаниясининг Black Shark 4S Pro смартфони тезкорлик рейтингида кетма-кет иккинчи ой биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда AnTuTu сайтида маълум қилинди.

Мазкур смартфон Snapdragon 888+ процессори билан жиҳозланган.

Унинг тезкор хотираси 16, доимий хотираси 512 гигабайтни ташкил этади.

Тезкорлик тестида гаджет 875 мингдан кўпроқ балл тўплади.

Иккинчи ўринга жойлашган ZTE Nubia Red Magic 6S Pro қарийб 853, ундан кейинги ўриндаги Vivo iQOO 8 Pro 847 минг балл тўплай олди.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, дастлабки ўнталикдан ўрин эгаллаган смартфонлар Qualcomm компанияси процессорларида ишлайди.

Мавзуга оид