Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Байденнинг бўлажак мулоқотида қайси мавзулар муҳокама қилиниши маълум бўлди
Маълум қилинишича, НАТО музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлади. Ушаковнинг сўзларига кўра, Россияга НАТО кенгаймаслиги борасидаги кафолат зудлик билан зарур.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков РФ президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден онлайн-музокаралар давомида қайси мавзуларда суҳбатлашишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, президентлар ёзда Женевада тилга олинган мавзуларни давом эттиради.
“Икки томонлама ишлар, халқаро кун тартиби, хусусан, Афғонистон, Ироқ, Украина, Ливия, суҳбат боришига қараб Сурияга оид масалалар муҳокама қилинади”, — деди Ушаков.
Маълум қилинишича, НАТО музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлади. Ушаковнинг сўзларига кўра, Россияга НАТО кенгаймаслиги борасидаги кафолат зудлик билан зарур.
“Бу эски масала. Совет иттифоқига ҳам, Россияга ҳам НАТО шарққа силжимаслиги тўғрисида оғзаки ваъдалар берилган, аммо оғзаки ваъданинг қиймати йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳужжат қандай шаклда бўлишини айтиш қийин, аммо асосийси, бу келишувларнинг қоғозда қайд этилиши”, — деди Ушаков.
Бундан ташқари, Путин ва Байден нефть бозоридаги вазиятни ҳам муҳокама қилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026