Жамият | 14:21 / 03.12.2021
6522
2 дақиқада ўқилади

Тошкент тиббиёт академияси ва ЖАМК амалий фанлар университети орасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

2021 йил 2 декабрь куни, Тошкент тиббиёт академияси ректори проф. А.К.Шадманов ҳамда Финландиянинг ЖАМК амалий фанлар университети Глобал хизматлар директори, жаноб Хеикки Пуса билан биргаликда иккала олий таълим муассасалари (ОТМ) ўртасидаги Ҳамкорлик Битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Мазкур маросим доирасида икки ОТМ орасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, илмий изланишлар олиб бориш ҳамда дипломдан кейинги таълимни ривожлантириш масалалари келишиб олинди. Хусусан, соғлиқни сақлашда менежмент мутахассислиги бўйича қўшма магистрлик дастурларини очиш, Академиянинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, ҳамкорликда маҳаллий ҳамда хорижий журналларда, жумладан, Scopus, Web оf Science базасига киритилган юқори индексацияга эга бўлган журналларда илмий мақолалар чоп этиш, иккала ОТМнинг профессор-ўқитувчиларининг ўзаро семинар ва маърузаларни ташкил этиш, тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

Фото: Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Шунингдек, имзоланган Ҳамкорлик Битими доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини 2022-2024 йилларда ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид